Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ширкатни бекор қилиш

Ширкат шаръан жоиз битимдир. У шериклардан бирининг ўлими, ақлдан озиши, ишга яроқсиз бўлиб қолиши билан бекор бўлади. Агар ширкат икки кишидан таркиб топган бўлса, улардан бирининг бекор қилиши билан ҳам бекор бўлади. Чунки у жоиз битимдир. Худди ваколат каби шу билан ҳам бекор қилинаверади. Шериклардан бири вафот этиб, унинг балоғатга етган меросхўри бўлса, ширкатга қўшилиши мумкин. Нариги тасарруфдаги шерик унга рухсат беради. Унинг тақсимланишни талаб қилишга ҳам ҳаққи бор. Агар шериклардан бири битимни бекор қилмоқчи бўлса, нариги тараф рози бўлиши шарт. Бир неча шериклар бўлиб, фақат бир киши шерикликдан чиқмоқчи бўлса, тузилган ширкат бекор қилиниб, қолганлар қайтадан янги ширкат тузадилар. Битимни бекор қилишда музораба ширкатида фарқ бор. Музораба ширкатида музорабачи сотишни, мол эгаси эса тақсимлашни талаб қилса, музорабачининг талаби қондирилади. Чунки у музорабачининг фойдадаги ҳаққидир. Фойда эса фақатгина сотишда намоён бўлади. Бошқа ширкатларда биров тақсимлашни, иккинчиси сотишни талаб қилса, тақсимлаш талаби қондирилади.

 

12-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143